Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан навбатдаги IV очиқ мулоқотига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари вакиллари томонидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шунга кўра, 5-июн куни Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан тадбиркорлар билан видеоконференсалоқа шаклида навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди.
Очиқ мулоқот давомида:
- тадбиркорларни қийнаётган муаммолар;
- хусусийлаштириш ва ижара масалалари;
- давлат активларидан фойдаланиш билан боғлиқ таклифлар;
- Агентлик ваколатига кирувчи бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Сана: 5-июн 2026-йил
Вақт: 16:00
Шакли: видеоконференсалоқа

