Ҳафтанинг ҳар Жума куни юртимизда "Миллий либослар куни" сифатида кенг нишонланмоқда. Шу куни кўча-кўйда, ўқиш ва иш жойларида миллий қадриятларимизга хос кийинган ҳамюртларимиз, йигит-қизларни кўплаб учратамиз.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳам фахр ва ифтихор ила ўзбекона дўппида, аёллар эса миллий адрас ва атласларда меҳнат фаолиятларини олиб бормоқдалар. Бу эса, уларнинг иш фаолиятидаги кайфиятига ўзгача ғурур ва завқ бағишламоқда.