Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Октябрь 2024

«Халқчил IPO» дастури доирасида Наманган вилоятида Roadshow тақдимоти ўтказилди

Жорий йилнинг, 15-октябр куни Наманга вилоятида ROADSHOW тақдимоти ўтказилди. Ушбу тадбирда Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси (UZEX) ва E-auksion платформасининг мутахассислари қатнашдилар. Тақдимот давомида улар Халқчил IPO дастурининг мақсадлари, UZEX биржасининг асосий молиявий кўрсаткичлари ва харид қилиш учун ариза бериш жараёни бўйича маълумот бердилар.

Эслатиб ўтамиз
Халқчил IPO доирасида UZEX акцияларини сотиб олиш учун ариза топшириш якунига 12 кун қолди.

Акция сотиб олиш учун аризаларни ipo.e-auksion.uz платформаси ёки Goinvest мобил иловаси орқали онлайн тарзда топширишингиз мумкин.

Мурожаат учун контактлар:
+998555110202.
@kapdepo_support.

3 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech