Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

13 Март 2026

Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!

Мамлакатимиз бўйлаб анъанавий тарзда ўтказилаётган "Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!" шиори остидаги умумхалқ хайрия хашарида Наманган вилоят давлат активлари бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Ҳашар доирасида ходимлар томонидан бошқарма биноси ва унинг атрофлари, ҳудудларида кенг кўламли озодалик ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Янги дарахт ва гул кўчатлари ўтқазилиб, мавжуд яшил ҳудудларга ҳам чиройли кўриниш берилмоқда.

Бу каби ташаббуслар жамоатчилик орасида аҳиллик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, атроф-муҳитни янада обод қилиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим омил бўлмоқда.

106 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech