Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Май 2024

“Наманган дори-дармон” АЖнинг давлат акциялари биржа савдоларига чиқарилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.04.2024 йилдаги ПҚ-162-сонли Қарори ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилояти худудий бошқармасининг тегишли буйруғига мувофиқ "Наманган дори-дармон" АЖнинг 0,01 фоиз давлат акциялари биржа савдоларига чиқарилмоқда.

Акциялар сони - 80 дона оддий акция;
Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 16 660,0 сўм;
Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 1 332 800,0 сўм;
Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;
Лотлар сони – 80 та

Савдолар “Тошкент” РФБнинг оммавий савдоларни ўтказиш учун мўлжалланган платформа, РО-майдончасида 24.06.2024 йилдан бошланади. Талабгорлар инвестиция воситачилари ёрдамида акция пакетини сотиб олиш бўйича ўз таклифларини беришлари мумкин.

Жамият фаолиятига оид маълумотлар ва молиявий кўрсаткичлар билан www.namangandd.uz ва www.openinfo.uz сайтлари орқали танишиш мумкин.

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР УЧУН:

Telegram: @userstockmarket
Tel: 90993955826

17 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech