Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.04.2024 йилдаги ПҚ-162-сонли Қарори ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилояти худудий бошқармасининг тегишли буйруғига мувофиқ Наманган вилояти, Поп тумани, Гузар МФЙ, Огахий кўчаси 87-уйда жойлашган бўш турган бино нодавлат таълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш учун танлов асосида аукцион савдоларига чиқарилди.
| Савдо ўтказиш тури | Танлов |
| Асосий фаолият тури | Нодавлат таълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш |
| Бошланғич нархи | 570 687 000.00 УЗС |
| Электр энергияси | Мавжуд |
| Сув | Мавжуд эмас |
| Ер учсткасининг эгаллаган умумий майдони (га) | 0.15 |
| Бино ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони (кв.м) | 797.46 |
| Газ | Мавжуд эмас |
| Канализация тармоғи | Мавжуд эмас |
Савдолар "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖнинг аукцион савдоларни ўтказиш учун мўлжалланган платформасида 22.07.2024 соат 10:00 да бошланади. Талабгорлар ушбу хавола орқали ариза қолдиришлари ҳамда ЛОТ тўғрисида қўшимча маълумот олишлари мумкин.

