Наманган вилояти Давактив бошқармаси томонидан E-AUKSION.UZ платформаси орқали 25.05.2026 санада бўлиб ўтган савдолар натижаси бўйича бошланғич нархи 186.5 млрд сўм бўлган 3 та бино-иншоот 334.6 млрд сўмга сотилди.
- Давлатобод туманида бошланғич нархи 185 млрд сўм бўлган “UzChasys” МЧЖ ҚК устав фондидаги 70 фоиз давлат улуши 333 млрд сўмга сотилди.
- Поп туманида бошланғич нархи 563.8 млн сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган бино 620.2 млн сўмга сотилди.
- Норин туманида бошланғич нархи 955 млн сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган бино 1 млрд сўмга сотилди.

