Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Август 2025

Давактив агентлигининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари умумхалқ ҳайрия ҳашарида фаол қатнашмоқда

Мамлакатимиз бўйлаб анъанавий тарзда ўтказилаётган "Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки" шиори остидаги умумхалқ хайрия хашарида Наманган вилоят давлат активлари бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Ҳашар доирасида ходимлар томонидан бино ва унинг атрофлари, ҳудудларда кенг кўламли озодалик ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Янги дарахт ва гул кўчатлари ўтқазилиб, мавжуд яшил ҳудудларга ҳам чиройли кўриниш берилмоқда.

Бу каби ташаббуслар жамоатчилик орасида аҳиллик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, атроф-муҳитни янада обод қилиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим омил бўлмоқда.

40 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech