Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

29 Июль 2026

"Долзарб 40 кунлик" тадбирлари амалда!

Юртимизда аҳоли фаровонлигини ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар жадал давом этмоқда.

Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Б.Матмусаев ҳамда масъул ташкилотлар Чортоқ тумани "Мустақиллик" МФЙда бўлиб, хонадонбай ўрганишлар ўтказмоқда.

Мақсад аниқ — ҳар бир оиланинг барқарор даромад манбайига эга бўлишига кўмаклашиш!

Жараёнда хонадонма-хонадон юрилиб, эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги йўналишларда амалий ёрдам кўрсатилмоқда: Фуқароларни доимий иш ўринларига жойлаштириш;

  • Ўз тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлганларга имтиёзли кредитлар ажратиш;
  • Даромад келтирувчи фаолиятини кенгайтириш учун фоизсиз ссудалар таклиф этиш.

Ушбу амалий чоралар натижасида оилаларнинг моддий аҳволи яхшиланиб, улар ижтимоий реестр ва кўмак рўйхатларидан босқичма-босқич чиқарилиши таъминланмоқда.

Инсон қадри ва унинг фаровонлиги — устувор вазифа!

122 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech