Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Февраль 2026

Ишбилармонлар, маҳаллий ва хорижий инвесторлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятига ташрифлари давомида Ангрен шаҳридан Тўрақўрғон туманигача бўлган 100 километр масофада йўлбўйи инфратузилмасини тартибли ташкил қилиш бўйича топшириқ берилган.

Ҳозирда Наманган вилояти ҳокимлигининг Лойиҳа офиси томонидан ишлаб чиқилган МАСТЕР-РЕЖА асосида Чуст туманидан ўтувчи 4р-112 автомобиль йўли бўйидан ер майдонлари аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Мазкур аукцион савдоларида Сиз Агромахсулотларни сақлаш омборхонаси, Агрологистика маркази, Уй меҳмонхоналари, Умумий овқатланиш маркази, Кафе, Мини маркет, Автомобилларга ёқилғи қуйиш ҳамда Электромобиллар учун зарядлаш станциялари каби савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қуриш учун ер майдонлари эгаси бўлишингиз мумкин.

e-auksion.uz савдо платформаси орқали онлайн-аукцион савдоларида иштирок этинг ва қулай локациядан лойиҳа амалга ошириш имкониятига эга бўлинг!

Савдога чиқарилаётган лотлар ҳақида тўлиқ маълумотларни ҳавола орқали олишингиз мумкин.

31 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech