Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Февраль 2026

Ишбилармонлар, маҳаллий ва хорижий инвесторлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятига ташрифлари давомида Ангрен шаҳридан Тўрақўрғон туманигача бўлган 100 километр масофада йўлбўйи инфратузилмасини тартибли ташкил қилиш бўйича топшириқ берилган.

Ҳозирда Наманган вилояти ҳокимлигининг Лойиҳа офиси томонидан ишлаб чиқилган МАСТЕР-РЕЖА асосида Поп тумани Дўстлик массивида ер майдонлари аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Мазкур аукцион савдоларида Сиз музлаткич омборхона, ресторан, савдо дўконлари, Кемпинглар, Бозорча, Логистика маркази, Автомобилларга ёқилғи қуйиш ҳамда Электромобиллар учун зарядлаш станциялари каби савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қуриш учун ер майдонлари эгаси бўлишингиз мумкин.

Савдога чиқарилаётган лотлар ҳақида тўлиқ маълумотларни ҳавола орқали олишингиз мумкин.

24 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech