Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Ноябрь 2025

Наманган вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармасида давра суҳбати ўтказилди.

Судьялар, дахлдор идоралар вакиллари иштирок этган тадбирда банкрот деб топилган ва тугатиш ишлари олиб борилаётган корхоналарда тугатиш ишларини жадаллаштириш, мавжуд камчилик ва муаммолар, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида сўз юритилди.

Наманган вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси А.Хоназаров мазкур йўналишдаги таҳлилларга тўхталиб, ўтган давр мобайнида иқтисодий судлар томонидан бир нечта корхоналар банкрот деб топилган бўлсада, уларнинг аксариятида тугатиш ишлари бир йилдан ортиқ муддат давомида ҳам якунланмаганлигини айтиб ўтди.

Йиғилишда соҳага дахлдор мутасаддилар сўз олиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Якунда мазкур йўналишдаги камчиликларни ҳал этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

22 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech