Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-апрелдаги“ 2025-йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги ПФ-70-сонли фармони ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилояти худудий бошқармасининг тегишли буйруғига мувофиқ “Намангандонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти устав капиталидаги 0,52 фоиз давлат акциялари биржа савдоларига чиқарилмоқда.
- Акциялар сони - 985 дона оддий акция;
- Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 373 857,0 сўм;
- Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 368 249 145,0 сўм;
- Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;
- Лотлар сони – 985 та;
Савдолар “Тошкент” РФБнинг оммавий савдоларни ўтказиш учун мўлжалланган платформаси, РО-майдончасида 16.06.2025 йилдан бошланади. Талабгорлар инвестиция воситачилари ёрдамида акция пакетини сотиб олиш бўйича ўз таклифларини беришлари мумкин.
Жамият фаолиятига оид маълумотлар ва молиявий кўрсаткичлар билан www.namdon.uz va www.openinfo.uz сайтлари орқали танишиш мумкин.
Барча маҳаллий ва хорижий инвесторларни биржа савдоларига таклиф этиб қоламиз.
Қўшимча маълумотларни (+99890) 993-95-58 телефон рақами орқали ёки t.me/mulksarmoya телеграм каналидан олишингиз мумкин.