Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Сентябрь 2024

Навбатдаги «Roadshow» тақдимоти Поп, Чуст ва Мингбулоқ туманларидаги тадбиркорлар ва ишбилармонлар иштирокида ўтказилди.

Жорий йилнинг 27-сентябр куни Поп, Чуст ва Мингбулоқ туманларидаги давлат активлари, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер участкалари тўғрисида навбатдаги «Roadshow» тақдимоти ўтказилди.

Тақдимот Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султанов, Давактив агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Бекзод Матмусаев, Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Акрамжон Ахмадалиев ҳамда «Э-аукцион» вилоят вакили Алишер Мирзаҳмедов бошчилигида бўлиб ўтди.

Тадбирда Бекзод Матмусаев сўзга чиқиб, хусусийлаштириш соҳасидаги амалга оширилган ислоҳотлар, тадбиркорлар учун бир қатор янгилик ва қулайликлар яратилганлигини, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6 сентябрь куни «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-135-сонли Фармони қабул қилинганлигини ҳамда «Халқчил ИПО» дастури доирасида «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ (ЎзРТХБ) акцияларини оммавий жойлаштириш (СПО*) юзасидан тўхталиб ўтди.

Бизнинг ижтимоий саҳифаларимиз:
Телеграм | Фейсбук |Инстаграм 

 

5 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech