Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Июль 2026

Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-78-сонли Фармонига мувофиқ, Адлия вазирлиги ҳузурида янги тузилма — Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди.

Янги орган республика ижро этувчи ҳокимият органи мақомига эга бўлиб, ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини юритишга масъул этиб белгиланди.

Агентлик зиммасига соҳани назорат қилиш, давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, жараёнларни рақамлаштириш, ортиқча бюрократик таъомилларни соддалаштириш ҳамда иқтисодий ночор шахсларни молиявий соғломлаштиришга кўмаклашиш вазифалари юклатилган.

Фармонда 2028-йилга қадар тартиб-таомиллар давомийлигини камида 30 фоизга қисқартириш, санатсиянинг 20 фоизини судсиз амалга ошириш каби аниқ мақсадлар белгиланган.

Бу — тадбиркорлик муҳитини соғломлаштиришга қаратилган йирик ислоҳотнинг бошланиши.

105 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech