Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жорий йилнинг 21 октябр (чоршанба) куни соат 15:00 да Наманган шаҳри, Давлатобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 98-уйда жойлашган "Congress Hall" биносида Наманган вилоятидаги хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари, жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер майдонлари тўғрисида тадбиркорлар ва инвесторлар учун "Roadshow" тақдимоти ўтказилади.
Тақдимотда фаол қатнашинг ва давлат активларини сотиб олиш учун қулай имкониятни қўлдан бой берманг!!!

