Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилояти ҳудудий бошқармасида "Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомни тасдиқланганлиги ҳақида семинар ўтказилди.
Тадбир, иқтисодий ишлар бўйича Наманган вилоят суди судияси А.Иномов, Наманган туманлараро иқтисодий суди раиси А.Каримов, Давактив агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Б.Матмусаев бошчилигида бўлиб ўтди.
Тадбирда, Бекзод Матмусаев сўзга чиқиб, Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланганлиги ҳамда эндиликда Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ тўловга қобилиятсизлик аломатига эга бўлган корхоналарни молиявий соғломлаштириш ҳамда уларнинг тўлов қобилиятини тиклаш учун судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш масалалари тартибга солингалиги юзасидан тўхталиб ўтди.