Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Октябрь 2026

“НАМАНГАН АГРО ЛОГИСТИКС” МЧЖ УСТАВ ФОНДИДАГИ 99,9 ФОИЗ ДАВЛАТ УЛУШИ ОЧИҚ ЭЛЕКТРОН АУКСИОН САВДОЛАРИГА ҚЎЙИЛДИ

Наманган вилоятининг Поп туманида жойлашган “Наманган агро логистикс” МЧЖ устав фондидаги 99,9 фоиз давлат улуши очиқ электрон аукцион савдоларига қўйилди.

Корхона агрологистика, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қадоқлаш, ташиш ва қайта ишлашга ихтисослашган.

Лойиҳа бўйича аввал эълон қилинган маълумотларга кўра, агрологистика мажмуаси 104 гектар ер майдонини қамраб олиши ҳамда йилига 20 минг тоннагача маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиши назарда тутилган. Лойиҳанинг режалаштирилган экспорт салоҳияти 4,3 миллион АҚШ долларига баҳоланган.

“Наманган агро логистиcс” МЧЖ 2017-йилда қишлоқ хўжалигининг янги маҳсулотларини қайта ишлаш ва ўзбек мева-сабзавотларининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш мақсадида ташкил этилган. Корхона меваларни етиштириш, қайта ишлаш ва етказиб бериш, шунингдек, шарбат консентратлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЕВА'С бренди остида фаолият юритади. Тақдим этилаётган маҳсулотлар қаторидан гилос, анор, олма, нок ва ширин гилос ўрин олган.

Лот ҳақида асосий маълумотлар:

  • Давлат улуши: 99,9 фоиз
  • Устав фонди: 111,81 млрд сўм
  • Бошланғич нарх: 111,7 млрд сўм

Давлат активларини харид қилувчилар учун қулай шартлар назарда тутилган. Жумладан, актив қиймати 6 ой ичида тўлиқ тўланган тақдирда, 25 фоиз чегирма тақдим этилади. Шунингдек, активни бошланғич тўловни 15 фоиздан амалга оширган ҳолда харид қилиш, қолган суммани эса фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти мавжуд.

Узоқ муддатли инвестицияларни режалаштираётган харидорлар учун 5 ёки 7 йилгача бўлган муддатга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ҳам назарда тутилган. Бундай шартлар харидорларнинг молиявий юкини камайтириш, тадбиркорларга давлат активларини харид қилиш ва бизнесни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратишга хизмат қилади.

Давлат улушини харид қилиш қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантириш, тайёр маҳсулотлар турини кенгайтириш ва экспорт йўналишларини мустаҳкамлашни режалаштираётган инвесторлар учун қизиқиш уйғотиши мумкин.

Лот ва савдоларда иштирок этиш шартлари ҳақида батафсил маълумотни E-auksion электрон савдо платформаси орқали олиш мумкин.

167 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech